«Албатта, «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги «эл-класико»ни томоша қиламан. Ҳаётимнинг турли даврларида бу учрашувларни кузатиб келганман.
Илгари «Барселона»га кўпроқ хайрихоҳ эдим. Ўша пайтларда Пепе ва «Реал»нинг бошқа ҳимоячилари йўлидаги барча нарсани гўёки супуриб ташлаётгандек ҳаракат қилишлари менга ёқмасди. Фақат шу сабабли авваллари «Барса»га мухлислик қилардим.
Ҳозир эса ўйинларни бетараф кузатувчи сифатида томоша қиламан. Бугунги кунда қайси жамоа яхшироқ ўйнаса, ўшанга мухлислик қиламан. Ҳозирги вазиятдан келиб чиқадиган бўлсак, бу — «Барселона», — деди Клопп DAZN нашрига берган интервьюсида.













