«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 12-тури доирасида «Ал-Холуд» дарвозасига учта гол урди. Риёдликлар ушбу учрашувда 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу португалиялик футболчининг 2024 йил майидан буён илк хет-трики бўлди. Ўшанда у Саудия Арабистони Про-лигасининг 30-турида «Ал-Ваҳда»га қарши баҳсда учта гол урган ва жамоаси 6:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Европа чемпионатларида Роналду сўнгги марта 2022 йил апрель ойида хет-трик қайд этган. Ўшанда у Англия Премьер-лигасининг 33-турида «Манчестер Юнайтед» сафида «Норвич» дарвозасига учта гол урганди.
Айни вақтда Роналду клублар миқёсида 57 та, Португалия терма жамоаси сафида эса 10 та хет-трик қайд этган.
41 ёшли ҳужумчининг фаолияти давомидаги голлари сони 985 тага етди.













