Британиялик журналист Пирс Морган "Арсенал"нинг 16 ёшли ярим ҳимоячиси Макс Доуманга берилган уч ўйинлик дисквалификацияни кескин танқид қилди.
"Бу шармандали қарор. Доуман Англиянинг янги авлодидаги энг иқтидорли футболчилардан бири. У бундай жазога лойиқ эмас", — деб ёзди Морган ижтимоий тармоқларда.
Доуман Англия кубогида "Флитвуд Таун"га қарши учрашувда (1:1, пенальтилар бўйича 3:5) қизил карточка олганди.
Натижада ёш футболчи АПЛ доирасида "Ливерпуль", "Халл Сити" ва "Ньюкасл"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.
Доуман жорий мавсумда "Арсенал" сафида 5 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган.













