«Барселона» қишки трансферлар даврида ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.
Mundo Deportivo маълумотига кўра, каталонияликларнинг асосий мақсади тажрибали марказий ҳимоячи сотиб олишдир. Шу билан бирга, клуб қанот ҳимоячисини харид қилиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.
«Барселона» раҳбарияти «Тоттенхэм» футболчиси Педро Поррони ўз сафига қўшиб олишни истайди. Бироқ уни январда сотиб олиш жуда қийин бўлиши кутилмоқда.
Ханс-Дитер Флик шогирдлари Ла Лигада 10 турдан кейин 27 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
«Барселона» 1 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да «Алавес»ни қабул қилади.













