"Реал" Испаниянинг "Логроньес" клубида тўп сураётган 19 ёшли ганалик ярим ҳимоячи Латиф Иссманни сотиб олишга яқин.
ESPN маълумотига кўра, мадридликлар футболчини ёзги трансферлар давридаёқ кузатган. Сўнгги ҳафталарда эса музокаралар фаоллашган.
Ҳозирча шартнома имзоланмаган, аммо келишув бўйича ижобий силжиш бор. Иссман 2027/28 йилги мавсум олдидан "Реал Кастилья"нинг илк янги футболчисига айланиши мумкин.
"Реал" ганалик футболчининг жисмоний кучи ва майдонда катта ҳудудни қамраб олиш қобилиятини юқори баҳоламоқда.
Иссманнинг товон пули тахминан 300 минг еврони ташкил этади. Бироқ трансфернинг якуний қиймати ҳозирча номаълум.













