«Ан-Наср» ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду Саудия Арабистони Про-лигасининг 12-тури доирасида «Ал-Холуд»га қарши учрашувда фаолиятидаги 985-голини урди. 41 ёшли португалиялик футболчи мазкур баҳсда хет-трикни расмийлаштирди.
Ар-Риёддаги «Ал-Аввал» стадионида ўтган учрашувда «Ан-Наср» 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Айни пайтда Роналду Португалия терма жамоаси сафида 146 та, клублар миқёсида эса 839 та гол урган.
Маълумот учун, Про-лиганинг 10 та туридан кейин «Ан-Наср» 25 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Ал-Холуд» эса 12 очко билан 10-поғонани эгаллаган.













