Кириш Регистрация
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 12:45 Аделаида Юн. 0-2 Лион Сити Сэйлорс
29/10 15:00 Тампинес Роверс 1-5 Свай Риенг
29/10 15:00 Кангвон 1-0 Кучинг Сити
29/10 17:15 Тай По 0-3 Патхум Юнайтед
29/10 17:15 Шангхай Шенхуа 0-1 Матида Зелвия
29/10 17:15 Пномпен Краун 2-0 Китчи
29/10 22:30 Фрозиноне 5-1 Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта
31/10 01:00 Вильярреал - Эспаньол
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

120 миллион евро: «Реал» Англиядан янги футболчи олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби таркибини кучайтириш мақсадида Англия Премьер-лигасида тўп сураётган футболчилардан бирини ўз трансфер рўйхатига киритди.

TUTTOmercatoWEB нашрининг хабар беришича, Испания гранди «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скоттнинг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда.

Манбага кўра, мадридликлар 23 ёшли англиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бироқ эҳтимолий трансферни амалга ошириш осон бўлмаслиги мумкин. Сабаби, «Борнмут» ўз футболчисини тахминан 120 миллион еврога баҳоламоқда.

Шунга қарамай, «Реал» Скоттга бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда ва унинг трансферини амалга ошириш вариантини кўриб чиқмоқда.

Жорий мавсумда англиялик ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида олтита учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Алекс Скоттнинг «Борнмут» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 11:41, 29.10.2026.
Ўқилди: 2481 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик