«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Бальде жорий мавсумда илк бор жамоанинг асосий таркибида майдонга тушиши мумкин.
Diario Sport маълумотига кўра, Хави Эспарт, Эрик Гарсия ва Жюль Кунденинг жароҳатлари сабаб бош мураббий Ханс-Дитер Флик ҳимоя чизиғида ўзгариш қилишни режалаштирмоқда.
«Алавес»га қарши баҳсда Жоау Канселу ўнг қанотга ўтказилиши, Бальде эса чап қанот ҳимоясида ўйнаши мумкин.
23 ёшли футболчи бу мавсумда атиги 3 та учрашувда қатнашган. Флик унинг «Реал»га қарши ўйинидан (1:2) мамнун қолгани айтилмоқда.
«Барселона» — «Алавес» учрашуви 1 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.













