Flashscore.com сайти «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг Англия Лига кубоги 1/8 финалида «Брайтон»га қарши ўйинини баҳолади.
Ўзбекистонлик футболчи «Брайтон»га қарши учрашувда 76-дақиқада Рико Льюиснинг ўрнига майдонга тушди. Flashscore Ҳусановнинг ўйинини 6,4 балл билан баҳолади. Бу учрашувда иштирок этган «Манчестер Сити» футболчилари орасида тўртинчи энг паст кўрсаткич бўлди.
Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса «Манчестер Сити» 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг чорак финалига йўл олди. «Брайтон» турнирни тарк этди.
Жамоалар 31 октябрь, шанба куни яна ўзаро тўқнаш келади. Бу сафар улар Англия Премьер-лигаси доирасида майдонга тушади.













