"Барселона" жамоасида бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг ишлаш тамойиллари барчага ҳам бирдек маъқул келмаяпти.
Айрим футболчилар немис мутахассисининг ўйинлар олдидан меҳмонхонада бўлиш мажбурияти ҳақидаги қатъий қоидасидан норозилик билдиришган. Журналист Хави Эрнандес Наварронинг хабар беришича, жамоада ўйинлар олдидан меҳмонхонада узоқ вақт қолиш жисмоний ҳолатга салбий таъсир кўрсатади, шунингдек, тиғиз тақвим шароитида оиладан узоқда янада кўпроқ вақт ўтказишга мажбур қилади, деб ҳисоблашмоқда.
Бироқ Флик ўз усулларига ишонади ва ўзи белгилаган тартибдан воз кечиш ниятида эмас.
Шанба куни "Барселона" Испания чемпионати доирасида ўз майдонида "Алавес"ни қабул қилади.













