«Барселона»нинг Нуну Мендешга қизиқиши «ПСЖ» раҳбариятини португалиялик ҳимоячини сақлаб қолиш чораларини кўришга ундамоқда.
El Nacional маълумотига кўра, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике Мендеш билан шахсан учрашиб, ундан жамоани тарк этмасликни сўраган.
«ПСЖ» президенти Носир ал-Хелайфий ҳам 24 ёшли футболчини сақлаб қолиш ниятида. У Мендешнинг маошини сезиларли даражада оширишга тайёр.
Transfermarkt баҳосига кўра, 80 миллион евро турадиган португалиялик футболчи айни пайтда дунёнинг энг қиммат чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади.













