«Боруссия» Мёнхенгладбахнинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Ваэль Мохиа Европанинг бир қатор йирик клублари эътиборини тортмоқда.
El Nacional маълумотига кўра, «Барселона» ва «Реал» германиялик иқтидорга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, «Бавария», «Ливерпуль», «ПСЖ» ва Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳам футболчини кузатмоқда.
Мёнхенгладбахликлар Мохиани камида 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақаларда 9 та учрашув ўтказиб, 3 та гол ва 1 та ассист қайд этган.













