Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасининг 9-туридан ўрин олган «Брайтон»га қарши уй учрашувида (0:1) «Манчестер Сити»нинг энг яхши баҳоланган футболчилари қаторига кирди.
Flashscore статистик портали Ҳусановнинг ўйинини 7,6 баллга баҳолади. Эллиот Андерсон ҳам худди шундай баҳо олди.
«Шаҳарликлар» сафида энг яхши футболчи Жереми Доку бўлди — 8,1 балл. Энг паст баҳо эса Аюб Буаддига тегишли — 5,8 балл. Ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд 6,9 балл билан баҳоланди.
Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг асосий таркибида майдонга тушди ва учрашувни тўлиқ, 90 дақиқа ўтказди. Баҳсдаги ягона голни 11-дақиқада Ясин Аяри киритди.
«Шаҳарликлар» 21 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолмоқда.
Жамоа кейинги учрашувини Чемпионлар лигаси доирасида сафарда «РБ Лейпциг»га қарши ўтказади. Баҳс 5 ноябрь куни Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.













