«Аякс» ҳужумчиси Толуваласе Арокодаре жамоадоши Марк-Андре тер Штегеннинг машғулотлардаги маҳорати ҳақида ҳазиломуз фикр билдирди.
«Тер Штеген машғулотларда мени ақлдан оздиради. Унинг кетма-кет сейвларини томоша қилиш баъзан жуда асабга тегади. Шундай пайтларда уни уриб юборгим келади!» — деди Арокодаре Het Laatste Nieuws нашрига.
Эслатиб ўтамиз, тер Штеген ўтган ёзда «Барселона»дан «Аякс»га ижара асосида ўтган.
Немис дарвозабони Нидерландия клуби сафида барча мусобақаларда 13 та ўйин ўтказиб, 3 марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаган ва 19 та гол ўтказиб юборган.
Унинг «Барселона» билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.













