"Реал" вингери Ян Диоманде келажакда "Олтин тўп"ни қўлга киритса, Мадрид клуби "РБ Лейпциг"га қўшимча 2,5 миллион евро тўлайди.
Sky Sport маълумотига кўра, ушбу банд 19 ёшли футболчининг трансфер шартномасига киритилган.
"Реал" ёзда ивуарлик иқтидорни 125 миллион еврога харид қилган. Бонуслар билан трансфернинг умумий қиймати 140 миллион еврога етиши мумкин.
Диоманде жорий мавсумда мадридликлар сафида 13 та ўйинда 3 та гол ва 4 та ассист қайд этди.
Футболчининг "Реал" билан шартномаси 2033 йилгача амал қилади.













