"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида уч нафар футболчисини сотишни режалаштирмоқда.
VoetbalNieuws нашрининг хабар беришича, каталонияликлар Гави, Алехандро Бальде ва Френки де Йонг билан хайрлашиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Клуб спорт директори Деку ушбу трансферлар орқали 150 миллион евро ишлаб олишни мўлжаллаган. "Барселона" Гавини 50 миллион, Бальдени 40 миллион, де Йонгни эса 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Каталонияликларнинг асосий трансфер мақсади — "Бавария" ҳужумчиси Гарри Кейнни қўлга киритиш.
Бироқ бу трансфер фақат англиялик футболчи мюнхенликлар билан келаси ёзда якунланадиган шартномасини узайтирмаган тақдирдагина амалга ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Кейн 2026 йилги "Олтин тўп" соврини соҳиби ҳисобланади.













