Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўртоқлик учрашувларидаги яна бир рақиби маълум бўлди. Унга кўра, Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоамиз 17 ноябрь куни Доҳа шаҳрида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал жамоамиз FIFA кунлари доирасида 12 ноябрь санасида Россия билан ҳам назорат учрашуви ўтказиши эълон қилинган эди.













