Infobae нашри хабар беришича, аргентиналик футболчи 2026 йилда ғолиб деб топилган Астурия маликаси мукофотини топшириш маросимида иштирок этади.
38 ёшли футболчини олиб келган самолёт маҳаллий вақт билан соат 10:25 да қўнди. Шундан сўнг Месси меҳмонхонага йўл олди. У ерда футболчини кўплаб мухлислар кутиб турган эди. Месси уларга вақт ажратиб, дастхатлар улашди, футболкаларга имзо қўйди ва мухлислар билан суратга тушди.
Мукофотларни топшириш маросими 23 октябрь куни Овьедо шаҳридаги Кампоамор театрида бўлиб ўтади.













