Кириш Регистрация
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино 3-2 Монца
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 18:00 Насаф - Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте

«Барселона» Фликнинг ўрнига ўз афсонасини бош мураббий қилиб тайинлаши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» спорт директори Деку жамоанинг амалдаги бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг келажакдаги эҳтимолий ворислари рўйхатига яна бир номзодни қўшди.

Каталония клуби ҳозирда немис мутахассисининг фаолиятидан мамнун. Бироқ раҳбарият узоқ муддатли режаларни ҳам ишлаб чиқмоқда ва Флик билан ҳамкорлик якунланган тақдирда унинг ўрнини ким эгаллаши мумкинлигини ўрганмоқда.

Аввалроқ «Барселона» бош мураббийлигига Сеск Фабрегас ва Луис Энрике номзодлари боғланган эди.

El Nacional нашрининг хабар беришича, Деку ушбу рўйхатга клубнинг собиқ ярим ҳимоячиси Серхио Бускетсни ҳам киритган.

Португалиялик функционер Бускетсда юқори савияли мураббийга айланиш учун зарур салоҳият бор деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Серхио жорий йил ёзида «Барселона»нинг захира жамоасида мураббий ёрдамчиси сифатида иш бошлаган эди.

«Бускетснинг клуб тизими ичида мураббий сифатида ўсишини бевосита кузатиш имконияти Деку учун катта устунлик ҳисобланади.

Бу орқали у Серхионинг иш услубини, футболчилар билан қандай мулоқот ўрнатишини ва уларнинг мураббий кўрсатмаларига муносабатини баҳолай олади», — дейилади нашр хабарида.

Маълумотларга кўра, «Барселона» Бускетсни асосий жамоа бош мураббийлигига тайинлаш имкониятини 2029 йилда кўриб чиқиши мумкин.

Бироқ бу режанинг амалга ошиши собиқ футболчининг захира жамоасида қандай натижалар кўрсатиши ва мураббий сифатида қай даражада ривожланишига боғлиқ бўлади.

Киритилди: 23:17, 23.10.2026.
Ўқилди: 2396 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик