Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Ҳамид Саҳари Роналдунинг Португалиядаги вазиятини карикатурада акс эттирди (+Видео)

Баҳо:
+ | -

Эронлик таниқли карикатурачи Ҳамид Саҳари Криштиану Роналдунинг Португалия миллий терма жамоасидаги сўнгги вазиятига бағишланган янги карикатурасини тақдим этди.

Саҳари ўз ижодий ишида Роналду атрофида юзага келган воқеаларни ҳазиломуз услубда акс эттирган. Сўнгги кунларда 41 ёшли футболчининг бош мураббий Жорже Жезуш билан муносабатлари ва миллий жамоадаги келажаги асосий муҳокама мавзуларидан бирига айланди.

Роналду Норвегияга қарши Миллатлар лигаси баҳсида захирада қолган ва майдонга тушмаган эди. Кейинчалик у Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан аввал тарк этди. Футболчи бу қарорининг сабабларини кейинроқ тушунтиришини билдирган.

Жорже Жезуш эса Роналдунинг захирада қолганидан норози бўлганини тан олган, бироқ футболчи билан жиддий можаро бўлгани ҳақидаги гапларни юмшатишга ҳаракат қилган.

Ҳамид Саҳари футбол оламидаги долзарб воқеаларни карикатура ва анимациялар орқали ёритиши билан танилган. У аввал ҳам Криштиану Роналду ва Португалия терма жамоасига бағишланган қатор ишларини тақдим этган. 

Киритилди: 13:07, 01.10.2026.
Ўқилди: 3533 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик