Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиши кутилмоқда.
Вазиятдан хабардор манба маълумотига кўра, баҳс 13 ноябрь кунига режалаштирилган. Учрашув Саудия Арабистонининг Ар-Риёд ёки Даммам шаҳарларидан бирида ташкил этилиши мумкин.
Ноябрь ойидаги FIFA кунлари 9–17 ноябрь саналарига тўғри келади. Шу боис Ўзбекистон миллий жамоаси Саудия Арабистонидан ташқари яна бир рақибга қарши назорат учрашуви ўтказиши эҳтимоли ҳам бор.
Иккинчи ўйин бўйича рақиб ва бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.













