Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Португалия терма жамоаси мураббийи Роналдунинг кетишини атайлаб ташкил қилганликда айбланди

Баҳо:
+ | -

«Бенфика» ва «Спортинг» клубларининг собиқ бош мураббийи Мануэл Жозе Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг жамоа сафини тарк этиши ҳақида фикр билдирди.

«Жезуш Криштиану Роналдуни Португалия терма жамоаси таркибига киритишга мажбур бўлди. Бироқ унинг суст ўйинини кўриб, Норвегияга қарши учрашувда уни қизишиш учун юборишга қарор қилди. 20 дақиқадан сўнг эса уни захира ўриндиғига ўтиришга чақирди, чунки футболчи бунга қандай муносабат билдиришини жуда яхши биларди.

Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган эди. Менинг нуқтаи назарим шундай», — деди Жозе.

41 ёшли Роналду Миллатлар лигаси 2-туридан ўрин олган Норвегия — Португалия (1:2) учрашувида захирада қолди ва бундан норози бўлди. Шундан сўнг терма жамоа капитани миллий жамоа қароргоҳини тарк этди.

Хабарларга кўра, Роналду ноябрь ойида Португалия терма жамоасига чақирилиши мумкин.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 12:13, 06.10.2026.
Ўқилди: 1963 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик