Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Аргентина — Бенин учрашувини шармандали деб атади

Баҳо:
+3 | -

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Кристоф Дюгарри Аргентина ва Бенин ўртасидаги учрашув қандай ташкил этилганидан норози бўлди.

«Бу воқеадан ҳеч ким пул ишламаяпти, деган тасаввурни яратиш керак эмас. Бу ерда ҳамма манфаат кўряпти. Африкалик футболчиларга ҳеч қандай ҳурмат йўқ, мухлисларга ҳам ҳурмат йўқ, умуман ҳеч кимга ҳурмат йўқ. Бу Жанни Инфантинонинг ҳақиқий қиёфаси. Бу шармандали ўйин», — дея Дюгаррининг сўзларини RMC Sport келтиради.

Аввалроқ Бенин Аргентинага қарши ўйинда иштирок этгани учун ҳақ олмаслиги, шунингдек, чипталар, телетрансляция ҳуқуқлари ва ҳомийлик тушумларидан улушга эга бўлмаслиги хабар қилинган эди. Аргентина томони фақат делегациянинг авиапарвоз ва яшаш харажатларини қоплаши керак бўлган.

Аргентина — Бенин учрашуви 7 октябрь куни Буэнос-Айресда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 04:00 да бошланади.

Киритилди: 19:03, 06.10.2026.
Ўқилди: 1423 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик