Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Ямал нега Golden Boy номзодлари қаторига киритилмади?

Баҳо:
+ | -

Душанба куни Golden Boy соврини учун кураш олиб борадиган 25 нафар футболчи рўйхати эълон қилинди. Ушбу мукофот Tuttosport нашри томонидан 2003 йилдан буён 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчига топшириб келинади.

Бу йилги номзодлар орасида «Барселона» ва Испания терма жамоасида юқори савияда ўйин кўрсатаётган 19 ёшли Ламин Ямал йўқ.

Бунинг сабаби оддий — Golden Boy қоидаларига кўра, бир футболчи ушбу совринни икки марта қўлга кирита олмайди. Ямал эса мукофотни 2024 йилда қўлга киритган.

Сўнгги беш йилда Golden Boy соврини Педри, Гави, Жуд Беллингем, Ламин Ямал ва Дезире Дуэга насиб этган.

Киритилди: 08:34, 06.10.2026.
Ўқилди: 1329 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик