Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 1-2 Хоразм

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда

Баҳо:
+1 | -

El Nacional нашри маълумотига кўра, "Барселона" "Манчестер Сити" футболчиси Нико О’Райлини кузатиб бормоқда.

21 ёшли футболчи универсаллиги билан ажралиб туради. У чап қанот ҳимоячиси, марказий ярим ҳимоячи ва ҳужумкор ярим ҳимоячи позицияларида ўйнай олади.

Манба таъкидлашича, О’Райлининг иқтидорини "Манчестер Сити"да Хосеп Гвардиола очган. Мутахассис уни чап қанот ҳимоячиси сифатида ишлатиб, футболчининг имкониятларини намоён қилишига ёрдам берган.

"Агар Деку ёш ва универсал футболчи учун катта маблағ сарфлашга қарор қилса, О’Райли деярли барча талабларга жавоб беради. У чап қанот ҳимоячиси позициясини ёпа олади, марказда ўйнайди ва Фликнинг юқори прессингига мос, жисмонан кучли футболчиларга эҳтиёж сезаётган жамоада ривожланиши мумкин", — дейилади материалда.

Қайд этилишича, Нико О’Райлининг эҳтимолий трансфери тахминан 70 миллион еврога тушиши мумкин.

Киритилди: 22:15, 05.10.2026.
Ўқилди: 6972 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик