Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Фликда Рафинья ўрнига икки вариант тайёр

Баҳо:
+1 | -
Бўлим:

Ханси Флик Бразилия терма жамоаси йиғини пайтида Рафиньяда мушак шиши аниқланганидан сўнг, "Хетафе"га қарши учрашувда унга дам бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Тиббий текширувлар жиддий жароҳат йўқлигини кўрсатди ва бразилиялик футболчи ўйнашга тайёр. Бироқ немис мутахассиси эҳтиёткорликни биринчи ўринга қўймоқда.

Рафинья жорий мавсумда саккизта расмий учрашувда 14 та гол урди ва сентябрь ойида Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Барселона"ни яқин вақт ичида "Галатасарой", "Бетис", "ПСЖ"га қарши ўйинлар ва 25 октябрь куни "эл-класико" кутиб турибди.

Рафинья ўрнига асосий вариантлар сифатида Габриэл Жезус ва ёш иқтидор Ҳамза Абделкарим кўриб чиқилмоқда.

Жезус халқаро танаффусдан фойдаланиб, "Барселона"да машғулот ўтказди ва жамоа сафида аллақачон иккита гол урди.

Мавсумолди тайёргарлигида жамоанинг энг яхши тўпурари бўлган ва Ла Лигада дебют қилишга улгурган Абделкарим ҳам ротацияда тобора кўпроқ имконият олмоқда.

Киритилди: 16:53, 05.10.2026.
Ўқилди: 2452 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик