"Реал"нинг собиқ футболчиси Иполито Ринкон Жозе Моуриньюнинг Мадрид клубидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
"Моуриньюнинг "Реал Мадрид"ни тарк этишини истайман. Мен уни "Мадрид"га, жамоанинг ўйин услубига, клубнинг ўзига ва унинг мухлисларига мос мураббий деб ҳисобламайман", — дея Ринконнинг сўзларини келтиради Cope.
Жозе Моуриньо ёзда "Реал"га қайтди. Мадридликлар Хаби Алонсо ва Альваро Арбелоа қўл остидаги муваффақиятсиз мавсумдан сўнг португалиялик мутахассисни жамоага таклиф қилишга қарор қилган эди.
"Реал" жорий мавсумни бир текис бошлай олмади. Айни пайтда жамоа Ла Лига турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.













