Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Мухлислар Тухелни айбламоқда

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скотт Англия терма жамоаси ихтиёрида жиддий жароҳат олди.

23 ёшли футболчи Миллатлар лигасида Хорватияга қарши 7:0 ҳисобида якунланган учрашувдан сўнг жароҳатланган. У мазкур баҳсда 70 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

The Touchline маълумотига кўра, мухлислар Англия терма жамоаси мураббийлар штабининг Скоттга берилган ўйин вақтидан норози. Уларнинг фикрича, футболчи Хорватияга қарши баҳс олдидан ҳам ноқулайлик ҳис қилгани учун жароҳатнинг олдини олиш мумкин эди.

Кутилишича, Алекс Скотт тахминан икки ой майдонга туша олмайди.

«Борнмут» футболчиси Англия терма жамоасидаги дебютини 29 сентябрь куни Чехияга қарши учрашувда ўтказган эди.

Киритилди: 08:45, 06.10.2026.
Ўқилди: 774 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик