Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Роналду ва Жезуш можароси аэропортда жанжалга айланди

Баҳо:
+-1 | -

Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоаси қароргоҳини ўзбошимчалик билан тарк этгани билан боғлиқ можаро ҳали ҳам долзарблигича қолмоқда.

Жума куни Португалия терма жамоаси Миллатлар лигасида Дания устидан меҳмонда қозонилган ғалабадан сўнг Порту шаҳрига қайтиб келди. Аэропортда йиғилган мухлислар икки лагерга бўлинди.

Уларнинг айримлари бош мураббий Жорже Жезушга норозилик билдириш учун келган эди. Бу мухлислар мутахассисни Роналдуни асосий таркиб футболчиси сифатида кўрмаслик қарори учун қаттиқ ҳақорат қилди.

Шу билан бирга, Роналдуга қарши фикр билдирган мухлислар ҳам бор эди. Натижада тарафдорлар ўртасида тортишувлар ва тўқнашувлар бошланди.

A Bola нашри хабарига кўра, вазиятни тинчлантириш учун полиция аралашишига тўғри келган.

Киритилди: 18:52, 02.10.2026.
Ўқилди: 8181 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик