“Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Сами Хедира “Ювентус” клуби аъзосига айланди.
Туринлик клуб германиялик футболчи билан 4 йиллик шартнома борасида келишиб олганини расман тасдиқлади.
Хедиранинг 30 июн куни пойтахтликлар билан келишуви муддати тугагач, “Ювентус”га эркин агент сифатида келиб қўшилади.
Якунланган мавсумда Хедира Ла Лиганинг атиги 11та ўйинида иштирок этди.