Испаниянинг “Севилья” клуби “Челси” жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гаэль Какута билан шартнома имзолади. Бугун 23 ёшли француз футболчиси Андалусия жамоасида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, “Челси” Какутани 2009 йили ўз сафига қўшиб олганди. Шу пайтгача у бир неча бор бошқа клубларга ижарага берилган. Какута “Фулхэм”, “Болтон”, “Дижон”, “Витесс” ва “Лацио” жамоаларида тўп тепган. Ўтган мавсумда футболчи “Райо Вальекано”да ижарада ўйнаб, 35та учрашувда 6та гол киритди ва 7та голга ҳаммуаллифлик қилди.