Кириш Регистрация
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити 2-2 Арсенал
22/09 21:00 Рома 3-0 Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал 1-5 Барселона
22/09 23:45 Интер 1-2 Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 19:00 Насаф 2-0 ОКМК
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес

ХХ асрнинг энг қимматбаҳо футболчилари

Баҳо:
+ | -

Трансфер фарчаси очилишига ҳам оз муддат қолмоқда. Furkat.uz сайти бу сафар сизнинг ҳукмингизга ХХ асрнинг энг қиммат футболчилари ҳақида тўхталиб ўтади.

5. Николя Анелка «Арсенал» - «Реал» (1999-йил) 35 млн.евро

ХХ-асрнинг охирларида Анелка келажаги порлоқ футболчи сифатида танила бошлади. «Арсенал»даги ажойиб ўйинларидан сўнг Мадриднинг «Реал» жамоаси уни 35 млн.евро эвазига ҳарид қилди. Бу ўша давр учун энг йирик 2-рақамли трансфер эди. Анелка бир йилдан сўнг «ПСЖ» клубига сотиб юборилади. Мадриддаги натижаси 10 ўйинда 2 та голни ташкил қилади

4. Марк Овермас «Арсенал» - «Барселона» (2000-йил) 40 млн.евро
«Барселона» 2000 йилда «Реал»га сотиб юборилган Фигонинг ўрнини босиш мақсадида «Арсенал» етакчиси Марк Овермасни жамоага таклиф қилди. Бироқ голландиялик футболчи Каталонияда муваффақиятли тўп сура олмади. Жароҳат ва омадсизликлардан сўнг у жамоани тарк этди. Овермас «Барселона»нинг ХХ-асрдаги энг қиммат футболчиси сифатидагина Каталонияликлар тарихида қолди холос.

3. Кристиан Вьери «Лацио» - «Интер» (1999-йил) 45 млн.евро
1999-йили трансфер рекорди янгиланди. Миланнинг «Интер» клуби «Лацио»дан ажойиб ҳужумчи Кристиан Вьерини 45 млн.евро эвазига ҳарид қилди. Миландаги 6 йиллик фаолияти давомида ҳужумчи 218 учрашувда 137 бора гол киритишга муваффақ бўлади. 2004 йилда Италия «А» серияси тўпурарига айланади ва ўзи учун сарфланган пулларни тўла-тўкис оқлайди.

2. Эрнан Креспо «Парма» - «Лацио» (2000-йил) 55 млн.евро
«Лацио» 1 йилдан кейин Вьерининг ўрнига «Парма»дан Креспони 55 млн.еврога сотиб олади. Футболчи римликлар сафида 2 йил давомида 73 учрашувда 48 маротаба зафар қучади. Шундан сўнг Креспо ҳам Вьери сингари «Лацио»дан «Интер»га ўтиб кетади.

1. Луиш Фиго «Барселона» - «Реал» (2000-йил) 60 млн.евро
ХХ-асрнинг энг қимматбаҳо трансфери ҳам «Реал»га тегишли. Мадридликлар ўзларининг энг азалий рақиблари бўлган «Барселона»дан португалиялик Луиш Фигони 60 млн.евро эвазига сотиб оладилар. Бу трансфер каталониялик мухлисларнинг қаҳр ғазабларига дучор бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас. Фиго «Реал» сафида «Олтин тўп»га эга чиқди, Чемпионлар лигаси ва Испания чемпионатларида зафар қучиб, ўзи учун сарфланган ҳаражатларни оқлади.

Юсупов Фурқат
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 20:19, 22.06.2015.
Ўқилди: 7242 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.