Аргентина терма жамоаси Лионель Мессининг яқинлари Америка кубоги финалида нохуш ҳолатга тушиб қолишди.
Учрашувнинг 1-тайми охирида Чили термаси мухлислари стадионда ўтирган Мессининг ота-онаси Хорхе ва Селия, ака-укалари Родриго ва Матиас ҳамда жиянлари Аугустин ва Томасни ўраб олиб, ҳақоратлай бошлашган.
Келиб чиққан можарода Лионелнинг акаси Родриго Мессининг орқасига кимдир урган. Натижада Мессининг яқинлари меҳмонлар учун ажратилган жойга кириб олишларига тўғри келган.
Месси бу кўнгилсизлик ҳақида танаффус пайтида хабар топгач, жуда ҳам хавотирланган.
Чили консули чилилик мухлисларнинг ушбу ножўя хатти-ҳаракатлари учун Мессининг оиласидан узр сўради.