Каталониянинг «Барселона» клуби «Манчестер Сити» билан икки юлдуз футболчини трансфер қилиш масаласида музокараларга киришди. Бу ҳақда indykaila News хабар бермоқда.
Манбага кўра, «кўк-анорранглилар» Англиянинг топ-клубига норвегиялик марказий ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд ва бельгиялик вингер Жереми Докунинг трансфери бўйича музокара ўтказишга тайёр эканини маълум қилган.
Испания чемпиони ушбу шов-шувли келишувни келаси йилнинг ёзида амалга оширишни режалаштирмоқда.
Transfermarkt портали Эрлинг Ҳоланднинг бозор қийматини 220 миллион евро деб баҳоламоқда. 26 ёшли норвегиялик футболчининг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2034 йил июнь ойининг охиригача амал қилади.
Жереми Доку эса Манчестер клуби билан 2031 йилнинг ўрталаригача шартнома имзолаган. Унинг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.













