Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Инқирозга юз тутганлар

Баҳо:
+ | -

Британиянинг purelyfoot-ball.com деб номланувчи интернет-портали инқирозга юз тутган энг машҳур - клублар рейтингини тузди. «СЭ» англияликларнинг тадқиқотини ўрганиб чиқди ва улар сафига Россия клубларидан бир нечтасини қўшди.

«НОТТИНГЕМ ФОРЕСТ» (Англия)

«Ноттингем»нинг бирданига машҳур бўлиб кетиши Брайан Клаф номи билан боғлиқ ҳодиса. Клубнинг ташкил топган йилидан (1865) тортиб, мураббий келгунига қадар (1975) «Форест» атиги икки бор Англия кубогини қўлга киритганди, холос. Талабчан Клаф устозлик қилган йилларда «Ноттингем» икки марта Чемпионлар кубогини, шунинг­дек, Европа суперкубогини ва қитъа­лараро кубогини  олишга муваффақ бўлди. 1977/78 йиллар мавсумида «ўрмончилар» Англия чемпиони бўлишди, 1978 йилдан 1990 йилгача бўлган муддатда эса Лига кубогини тўрт бора ютиб олдилар.

Аммо 1993 йилга келиб «Форест» премьер-лигадан чиқиб кетди, жамоа­ни 18 йил бошқарган мураббий эса лавозимидан воз кечди. 90-йилларнинг охирида «Ноттингем» премьер-лига ва Чемпионлар Лигаси ўртасида сандирақлаб юрди. Янги аср бошида эса бир неча мавсум Англия футболининг учинчи дивизионида жон сақлади.

Шундай қилиб, «ўрмончилар» ачинарли аҳволдаги рекорд натижага «эришдилар». Яъни, Чемпионлар кубоги соҳиби бўла туриб, учинчи лигага тушиб қолган ягона жамоа сифатида тарихда қолдилар. Ҳозир улар учинчи дивизион жадвалининг ўрталарида аранг амал-тақал қилиб кун кечиряптилар.

«ЛИДС» (Англия)

Асрлар оша «Лидс» номи бутун Европа бўйлаб донг таратганди. Дэвид О`Лири деган зот Алан Смит, Харри Кьюэлл, Марк Видука ва Жонатан Вудгейт каби ажойиб футболчилардан иборат ниҳоятда кучли жамоани ташкил қилганди. «Йоркширлар» Чемпионлар Лигасининг 2000/2001 йиллардаги мавсумида яхши натижаларга эришдилар. Бироқ 2004 йилга келиб таназзулга юз тутилди. Молиявий муаммолар туфайли юлдуз даражасидаги футболчилар сотиб юборилди.

Жамоа Кен Бейтс қўлига ўтгач, аҳволи янада ёмонлашди ва учинчи дивизионга тушиб қолди. Ҳозир «Лидс» чемпионшипга қайтди. Шунингдек, у худди «Ноттингем» сингари жадвалнинг ўртасидан жой олган.

«ПАРМА» (Италия)

Ўтган асрнинг охирларида «Парма» А сериясида «Ювентус», «Интер» ҳамда «Милан» билан мардонавор курашди ва Еврокубок соҳибига айланди.  Унинг таркибида Жанлуижи Буффон, Эрнан Креспо, Фабио Каннаваро и Лилиан Тюрамдек футболчилар тўп сурдилар.

2004 йилга келиб жамоанинг асосий ҳомийси, клуб эгаси  «Пармалат»нинг молиявий ҳолатида пасайиш юз бергач, аҳвол ёмонлаша борди. Жамоа ташқи бошқарув қўлига ўтди. 2008 йилда «Парма» «А» сериядан чиқиб кетди, аммо бир мавсумдан кейин яна қайтди. Клуб 90-йилларга қараганда анчайин камтарона яшай бошлади. Аммо бу уни узил-кесил инқироздан қутқара олмайдиганга ўхшайди.

Ўтган мавсум давомида молиявий тушкун ҳолатда кун кўрган жамоанинг мураббий ва ўйинчилари ойлик иш ҳақи ҳам ололмадилар. Клубни бадавлат ҳомийга сотиб юбориш лойиҳаси эса амалга ошмади. «Парма» охирги ўйинларни лигадан олинган қарз ҳисобига ўтказди. Афтидан, бир пайтлар учта Еврокубок соҳиби бўлган жамоа номи бу йил ёзда жаҳоннинг футбол харитасидан бутунлай ўчиб кетадиганга ўхшайди.

«РЕЙНЖЕРС» (Шотландия)

Узоқ муддатдан ке­йин Шотландия премьер лигасига қайтган  «Рейнжерс» аҳволи яна ачинарли ҳолатда. 2012 йилда «кўклар» инқирозга юз тутаётганлигини эълон қилиб, ҳаммани лол қолдирди.  «Селтик»  билан бўладиган дерби эса кейинга қолдирилди.

Жорий мавсумда «Рейнжерс» учинчи бўлиб маррага келди ва ўтиш турнирида иштирок этадиган бўлди. Жамоа «Куин оф Саут» ҳамда «Хайберниан»ни ютди ва финалгача етиб борди. 28 ва 30 май кунлари Стюарт Макколл жамоаси Шотландия премьер лигасида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлиш учун «Мотеруэлл» билан баҳслашди.

«АЛАНИЯ» (Россия)

90-йиллар аввалида «Спартак-Алания» ҳақиқий олигарх-клуб ҳисобланарди. Бу республика раҳбариятининг алоҳида эътибори туфайли эди. Алғов-далғов замон бўлишига қарамасдан, Шимолий Осетия «Женоа», «Атлетико» сингари Европанинг мана-ман деган жамоалари таклиф этилган йиллик турнирларни ўтказиш учун клубга маблағ топиб берарди.

Аммо бундай рақиблар билан ўйнаб, тажриба орттириш «Алания»га у қадар ёрдам бермади. 1995 йили Валерий Газзаев жамоаси «Спартак»ни «тахт»дан суриб қўйди, аммо кейинги мавсум  олтин учун курашда «қизил-оқ рангли­лар»га йўл бўшатди.

90-йиллар охиридаги сўниш секин-аста рўй бера бошлади. 2005 йилда «Алания» премьер-лигадан чиқиб кетди,  2006 йилда эса  клуб профессионаллик мақомидан маҳрум этилди, аммо тезда номини ўзгартириб, иккинчи дивизионда пайдо бўлди.

2010 йиллар аввалида владикавказликлар премьер лигага қайтишди, бироқ ҳеч қанча вақт ўтмасдан яна «учиб кетишди». 2014 йилнинг февралида  «Алания» қарзга ботиб кетганлиги туфайли тарқатиб юборилди.  Кейинроқ яна қайтадан тикланди. Ҳозир эса иккинчи лигада фаолият кўрсатмоқда.

«РОТОР» (Россия)

«Алания»дан фарқ­ли ўлароқ, «Ротор» олтинга етиб бора олмади, аммо «Спартак»нинг асосий рақиби 90-йиллар ўрталарида УЕФА кубоги баҳсларида «Манчестер Юнайтед» устидан ғалаба қозониб, эътиборга тушди. Лекин волгоградлик клуб шуҳрати ўтган асрда қолиб кетди. 2000 йилнинг аввалидан жамоа жадвалда тобора паст ўринни эгаллай бошлади ва 2004 йилда премьер-лигадан чиқиб кетди, ке­йинроқ эса профессионаллик мақомидан маҳрум этилди. Ўшандан буён клуб аъзолари бошларидан аянчли кунларни кечирмоқдалар.

Жорий йилнинг апрелида «Ротор» яна кўриниш берди. Бу гал бир можаро туфайли оғизга тушди. Яъни, волгоградликлар Россия чемпионати иккинчи дивизиони ўйинларидан олиб ташлангач, жамоа бош мураббийи Олег Веретенников ва унинг ёрдамчиси Александр Беркетов бундай қарорга нисбатан норозилик билдирдилар, инқирозда клубнинг янги президентини айбладилар. Можаро эса ҳали-ҳануз давом этмоқда.

М.Мирзокиров тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:10, 05.07.2015.
Ўқилди: 5133 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.