Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-2 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта

Канада терма жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун пул таклиф қилган

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида бир қатор жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирмоқда. “Дарё” манбаларига кўра, Канада футбол ассоциацияси Ўзбекистон билан спарринг ўйини ташкил қилиш таклифи билан чиққан. Шимолий Америка жамоаси бу баҳсни ўтказиш учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига 50 минг доллар таклиф қилгани айтилмоқда.

Унга кўра, ўйин борасида томонлар келишувга эришган. Аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар бўлимининг собиқ раҳбари Шерзод Игамбердиев 2026 йил 1 июнда Жаҳон чемпионати мезбонларидан бири билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишув бўлганини маълум қилганди. “Дарё” манбасининг қайд этишича, мазкур рақиб — Канада.

Шу билан бирга, Ўзбекистон март ойида Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди. Ҳатто Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматовнинг собиқ FIFA ҳаками, ҳозирда Португалия футбол федерацияси президенти бўлиб ишлаётган Педро Проэнса билан мулоқот қилгани айтилганди.

Аммо 5 декабрь, жума куни бўлиб ўтган қуръада Ўзбекистон ва Португалия бир гуруҳдан жой олди. Бу эса Жаҳон чемпионати олдидан икки жамоа ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлмаслигини англатади.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи учрашувларини Мексика ҳамда АҚШ майдонларида ўтказиши кутилмоқда. Унга кўра, “оқ бўрилар” илк турда Колумбияга қарши майдонга тушса, иккинчи турда Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия билан ўйнайди. Каннаваро жамоаси охирги турда Конго/Ямайка/Янги Каледония ўртасидаги учрашувлар ғолибига қарши майдонга тушади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:00, 06.12.2025.
Ўқилди: 4358 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [7910]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [4309]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3771]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [3452]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [3391]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2995]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2914]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2879]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2441]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [2152]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.