Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Кукурелья «Барселона» машғулотларида Лионель Месси билан боғлиқ бўлган махсус қоида ҳақида гапирди

Баҳо:
+2 | -

Лондоннинг «Челси» клуби қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья ўз вақтида «Барселона» шарафини ҳимоя қилган кезларида жамоа юлдузи, айни дамда «Интер Майами» форварди ҳисобланган Лионель Месси билан бирга ўтказилган машғулотларни ёдга олди. Бу ҳақда TyC Sports нашри хабар бермоқда.

«Машғулотларда мен унга қарши ҳимояланишимга тўғри келарди, бироқ буни фақат маълум бир масофадан туриб бажарардим. Жамоада шундай ёзилмаган, махфий қоида бор эди: Мессига ҳаддан ташқари яқин бориш ва унга нисбатан қўпол ўйнаш мумкин эмасди. Акс ҳолда, бу сенинг жамоадаги энг сўнгги кунинг бўлиши ҳеч гап эмасди», — дея эслайди испаниялик ҳимоячи.

Шунингдек, Кукурелья ўз сўзи якунида аргентиналик ҳужумчини футбол тарихидаги энг буюк ва энг яхши футболчи деб ҳисоблашини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Маълумот учун, Марк Кукурелья «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва Каталония клубининг асосий жамоаси машғулотларида қатнашган. Айни дамда у Англия Премьер-лигасида муваффақиятли фаолият олиб бормоқда.

Киритилди: 16:26, 11.06.2026.
Ўқилди: 742 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик