Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Артета "Винисиус қачон келади?" деб берилган саволга кулиб юборди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ўртоқлик ўйинида "Жирона"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг, Лондон клубининг трансфер фаолияти ҳақидаги журналистларнинг саволларига жавоб берди.

"Винисиус қачон келади?" деган саволга жавобан испаниялик мураббий кулиб, "раҳмат" деди. Кейин у "Арсенал" трансфер бозорида фаол иштирок этаётганини ва жамоани яхшилаш устида ишлаётганини тушунтирди.

Мураббийдан Хулиан Альвареснинг трансфери ҳақида ҳам сўралди. Артета шундай жавоб берди: "Мен клубимиз ўйинчиси бўлмаган футболчи ҳақида гапирмайман".

Артета шунингдек, ҳужумчи Виктор Дьёкереш "Арсенал"да қолишини тасдиқлади.

Киритилди: 08:37, 02.08.2026.
Ўқилди: 2736 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик