АПЛнинг икки топ-клуби «Реал» ҳимоячиси Трент Александер-Арнольдни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда TEAMtalk ёзмоқда.
Шундай қилиб, футболчининг хизматларига «Ливерпуль» ва «Арсенал» қизиқиш билдирмоқда. Аммо Трент «Реал»да қолишга қарор қилди. Футболчи АПЛга қайтиш ниятида эмас.
Умуман олганда, Трент Александер-Арнольд «Реал» сафида Ла Лигада 25 та ўйин ўтказди. уларда ҳимоячи бешта голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.













