«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави жамоадаги ҳозирги ҳолатидан норози.
22 ёшли футболчи айни пайтда асосий таркибда доимий ўринга эга эмас. Шу сабаб у Испания терма жамоасининг жорий йиғинига ҳам чақирилмади.
El Nacional хабарига кўра, Гави учун вазиятдан чиқиш йўлларидан бири клубини алмаштириш бўлиши мумкин.
Футболчига Европанинг икки йирик клуби — «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» жиддий қизиқиш билдирмоқда.
«Манчестер Юнайтед» аввал ҳам Гавини ўз сафига қўшиб олишга уринган ва яна унинг трансферига қайтиши мумкин.
«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике ҳам испаниялик ярим ҳимоячи билан ишлашни истамоқда.
Transfermarkt портали Гавининг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.













