Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Испания терма жамоаси мағлубиятсиз ўйинлар бўйича жаҳон рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси расмий учрашувлардаги мағлубиятсиз сериясини 39 та ўйинга етказиб, жаҳон рекордини янгилади. Испанияликлар УЕФА Миллатлар лигаси А лигаси 3-гуруҳи 1-турида Англияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув Лондон шаҳридаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувда голларни Испания сафида Ламин Ямал (2-дақиқа), Алекс Баэна (60) ва Микель Оярсабаль (74) киритди. Англиянинг голларига эса Энтони Гордон (36) ва Ҳарри Кейн (40) муаллифлик қилди.

Испания сўнгги марта расмий учрашувда асосий вақтда 2023 йил март ойида мағлуб бўлган. Европа чемпионати — 2024 саралашининг А гуруҳидаги 2-турда Луис де ла Фуэнте шогирдлари Шотландияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

Шу тариқа испанияликлар расмий ўйинларда мағлубиятсиз ўтказилган учрашувлар бўйича ўзларига тегишли жаҳон рекордини янгилади. Улар бундан аввал рекордни ўтган ёзда Жаҳон чемпионати финалида 38 та ўйинга етказган эди.

Аввалги рекорд Италия терма жамоасига тегишли бўлган. Италияликлар 2018 йил сентябридан 2021 йил октябрига қадар 37 та расмий учрашувда мағлубиятга учрамаган.

Луис де ла Фуэнте Испания терма жамоаси бош мураббийи сифатида 51 та учрашув ўтказди. Унинг жамоаси бу баҳсларнинг 41 тасида ғалаба қозонган, 7 марта дуранг ўйнаган ва 3 бор мағлуб бўлган.

Испаниянинг де ла Фуэнте қўл остидаги мағлубиятлари 2023 йилдаги Шотландияга қарши ўйин (0:2), 2024 йилдаги Колумбия билан ўртоқлик учрашуви (0:1) ҳамда УЕФА Миллатлар лигаси — 2025 финалида Португалияга қарши баҳсда (2:2, пенальтилар сериясида 3:5) қайд этилган.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:40, 27.09.2026.
Ўқилди: 542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик