Кириш Регистрация

Зидан илк ўйиндаёқ Мбаппени норози қилди — сабаби маълум

Баҳо:
+ | -

УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида Франция терма жамоаси сафарда Туркияга қарши майдонга тушди. Французлар Килиан Мбаппенинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

The Touchline маълумотига кўра, юлдуз ҳужумчи бош мураббий Зинедин Зиданнинг тактик қароридан норози бўлган. Зидан Мбаппени учрашувда чап қанотда ўйнатган.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ўйин давомида жароҳат олди ва 58-дақиқада алмаштирилди.

Франция терма жамоаси Миллатлар лигасидаги кейинги учрашувини 28 сентябрь, душанба куни сафарда Бельгияга қарши ўтказади.

Киритилди: 13:44, 26.09.2026.
Ўқилди: 2597 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик