"Бухоро" сафида жорий мавсумни юқори темпда ўтказаётган марказий ярим ҳимоячи Шерзод Эсанов фаолиятини чет элда давом эттириши мумкин.
Хабарларга кўра, Ўзбекистон миллий жамоасининг 23 ёшли аъзосига Эроннинг "Трактор" ва "Истиқлол" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Эсанов жорий мавсумда жами 21 та ўйинда 9 та гол уриб, 1 та ассист муаллифи бўлди. У шу кунга қадар терма жамоамиз сафида 3 та баҳсда майдонга тушган.













