«Манчестер Сити» ва Жазоир терма жамоаси ҳимоячиси Райан Аит-Нури миллий жамоа йиғинини муддатидан олдин тарк этди.
Жазоир футбол федерацияси баёнотига кўра, бунга Африка миллатлар кубоги саралаши доирасида Замбияга қарши ўтказилган ўйин вақтида мураббийлар штаби билан юз берган ҳолат сабаб бўлган. Учрашув Жазоирнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
Аит-Нури ўйинни захира ўриндиғида бошлади. Жазоир 2:0 ҳисобида олдинда бораётган пайтда мураббийлар штаби унга майдонга тушишни таклиф қилган, аммо футболчи буни рад этган.
Натижада Аит-Нури учрашув охиригача майдонга чиқмади. Кейинчалик у миллий жамоа йиғинини муддатидан олдин тарк этди.













