Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Миллатлар лигасида Норвегияга қарши ўйинда Криштиану Роналдуни майдонга туширмагани ҳақида фикр билдирди.
Португалия сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жоау Феликс 17-дақиқада, Гонсалу Рамуш эса 54-дақиқада гол урди. Норвегия сафида Эрлинг Холанд 51-дақиқада ўз номини таблога ёздирди. 41 ёшли Роналду эса бутун учрашувни захира ўриндиғида ўтказди.
«Бу ўйинда Роналдуни майдонга тушириш учун мос пайт бўлмади. Бу тактик қарор эди. Менга бошқача сифатларга эга футболчи керак бўлди. Бироқ Криштиану Данияга қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин», — дея Жезушнинг сўзларини The Touchline келтирди.
Дания — Португалия учрашуви 1 октябрь, пайшанба куни бўлиб ўтади.













