"Барселона" "Бавария"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Майкл Олисенинг келажакдаги фаолияти бўйича хоҳишини билиб олди.
Инсайдер Экрем Конурнинг маълум қилишича, агар Олисе Мюнхен клубини тарк этса, у фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттиришни истайди.
"Бавария" эса ўзининг асосий юлдузларидан бирини йўқотишни хоҳламаяпти. Бундеслига чемпиони француз футболчисини жамоада сақлаб қолишга қатъий бел боғлаган.
24 ёшли вингернинг "Бавария" билан шартномаси 2029 йил июнь ойи охирига қадар амал қилади.
Transfermarkt Олисенинг бозор қийматини 170 миллион еврога баҳоламоқда.













