«Реал», «Анжи» ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос ёш футболчиларни унинг хатоларини такрорламасликка чақирди.
«Мен доимо футболчилик фаолиятим тугаганидан кейинги ҳаёт ҳақида ўйлардим. Футболчи сифатида ўз номингни яратиш ва машҳурлигингдан тўғри фойдаланиш жуда муҳим.
Фаолиятимни якунлашга қарор қилган пайтимда спорт директори лицензиясига эга эдим ва кўплаб брендлар билан ҳамкорлик қилардим.
Аммо кейин жиддий муаммоларга дуч келдим. Айрим одамлар сабаб банк ҳисобим деярли бўшаб қолди. Агентлар ва оилавий муаммолар туфайли футболда ишлаб топган маблағимнинг 99 фоизини йўқотдим.
Мен кўп хатолар қилдим. Шунинг учун ёш футболчилардан менинг хатоларимни такрорламасликларини сўрайман.
Собиқ вакилим билан жуда жиддий муаммоларим бўлган. Оиламда ҳам оғир вазият юзага келди. Бир пайт пайшанба куни тун яримда ухлашга ётдим, жума куни эса мавжудлигини ҳатто билмаган ҳужжатлар тўпламини олдим. Ўша пайтда фаолиятим давомида эришган деярли барча нарсамдан айрилдим», — деди Роберто Карлос.













