Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби «Пахтакор»га қарши ўйин олдидан Ўзбекистонга йўл олди. Бироқ жамоанинг энг машҳур футболчиси Криштиану Роналду Тошкентга келмайди.
Arriyadiyah нашри маълумотига кўра, саудияликлар 31 октябрь куни Ал-Аҳсо халқаро аэропортидан хусусий самолётда Ўзбекистон пойтахтига учиб кетган.
Бош мураббий Анге Постекоглу Криштиану Роналду билан бирга француз футболчилари Муҳаммад Симакан ва Кингсли Команни ҳам сафар таркибига киритмаган.
Мураббийлар штаби ушбу футболчилар ўрнига бир қатор ёш ўйинчиларга имконият беришга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» ва «Ан-Наср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Баҳс Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнирининг 4-тури доирасида ўтказилади.













