"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Каррик кетма-кет муваффақиятсиз натижаларга қарамай, ўз лавозимини сақлаб қолишига ишонмоқда.
Манкунианликлар АПЛнинг 9-турида "Челси"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа жамоанинг барча мусобақалардаги ғалабасиз серияси 9 та ўйинга етди.
Sky Sports маълумотига кўра, Каррик учрашувдан кейин истеъфога чиқарилишини кутмаётганини билдирган. Мутахассис "Рома"га қарши навбатдаги баҳсда ҳам жамоани бошқаришига ишонмоқда.
"Манчестер Юнайтед" — "Рома" учрашуви 4 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.













