"Манчестер Юнайтед"нинг 16 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жей-Жей Габриэл "ПСЖ"нинг яхшиланган таклифини рад этди.
Goal маълумотига кўра, ёш футболчи фаолиятини Испанияда давом эттиришни истамоқда. У "Реал"да ўз салоҳиятини яхшироқ ривожлантиришига ишонади.
Мадридликлар Габриэлга умумий қиймати 10 миллион евродан ошадиган уч йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. Бу маблағ трансфер нархи эмас, футболчига тўланадиган ҳақни англатади.
Габриэл сентябрь ойида асосий жамоада етарлича ўйин амалиёти олмаётгани сабаб "МЮ"дан кетиш истагини билдирган.
"Реал" асосий даъвогарга айланган бўлса-да, келишув ҳали якунига етмаган. Футболчи 18 ёшга тўлмагани сабаб айрим расмий масалалар ҳал қилиниши керак.
Габриэл кетса, "Манчестер Юнайтед" уни тайёрлагани учун тахминан 420 минг евро компенсация олади.













